Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда

2018-04-03 | Жамият

Давлат божхона қўмитаси Раисининг тизимга энди ишга қабул қилинган ёш ходимлар билан учрашувлари давом этмоқда. Куни кеча ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятидан ташриф буюрган 7 нафар ёш божхоначилар ва уларнинг ота-оналари иштирок қилди.

Эндигина божхоначи хизмат кийим-бошини кийган йигит-қизларнинг табиийки қувончи чексиз. Айниқса, улкан орзу-умидлар билан фарзандларини вояга етказган ота-оналарнинг чеҳрасида ҳам мамнунликни кўриш мумкин.

Ана шу қувонч ва мамнунликнинг бардавом бўлиши эса ходимлардан бурчига садоқат ва касбига нисбатан маъсулиятни талаб этса, уларнинг ота-оналари ва оила аъзоларидан огоҳлик, фарзандига нисбатан доимий эътиборни тақозо этади.

Самимий ва очиқ руҳда кечган учрашувда асосий эътибор айни шу жиҳатларга қаратилди. Зеро, бугунги кунда давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ижтимоий муҳофазаси, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида барча шарт-шароитлар йўлга қўйилган-ки, уларга жавобан божхоначилар хизматни ҳалол ва виждонан олиб боришса, бас.

Тадбир давомида соҳанинг ўзига хос хусусиятлари, унинг яқин ўтмиши ва келгусидаги истиқболи ҳақида йиғилганларга маълумотлар берилди. “Божхона тарихи” музейи бўйлаб ташкил қилинган экскурция эса ёш ходимларнинг бу борадаги тасаввурларини янада бойитди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Поделиться