Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Инновацион таълимдан тадбиркорлик сари
2018-04-03 | Жамият
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчиларда мактаб давриданоқ тадбиркорликнинг дастлабки тушунчаларини шакллантириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўқувчиларни табиий бойликлардан тежамкорлик билан фойдаланиш, ўз ғояларини қўрқмасдан ҳаётга татбиқ этиш, юртимизда тадбиркорлик учун яратилган қулай муҳит, хусусан, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилаётган имтиёзлар билан таништириш йўлида кенг қамровли тарғибот ишлари, турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида “Инновацион таълимдан тадбиркорлик сари” шиори остида I ёшлар экофестивали ташкил этилди. Фестивалда тумандаги таълим муассасалари ўқувчилари, “Баркамол авлод” болалар марказлари тарбияланувчилари томонидан ясалган маҳсулотлар, техник йўналишда ўқувчилар ясаган робот-макетлар ва миллий таомлар кўргазмаси бўлиб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги