Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда КАМКА минтақавий форуми бошланди

2019-06-13 | Жамият

Тошкентда VI "Марказий Осиё, Мўғулистон, Кавказ ва Афғонистон" (КАМКА) минтақавий форуми ўтказилмоқда.

Форумда америкалик таниқли иқтисодчи, "Laffer Associates" компанияси асосчиси Артур Лаффер, Грузия собиқ бош вазири Гиорги Квирикашвили, Марказий Осиё ва Кавказ институти раҳбари Фредерик Стар каби 80дан зиёд халқаро ва минтақавий экспертлар иштирок этмоқда. 
 
КАМКА минтақавий форуми Марказий Осиё ва Кавказ давлатларининг ижтимоий - иқтисодий тараққиётига доир масалалар юзасидан фикр алмашиш платформаси сифатида 2004 йилда таъсис этилган. Форум сиёсий мақсадларни кўзламайди. 
 
Тошкент мезбонлигилида ўтаётган бу йил форум "КАМКА: умумий манфаатлар, умумий интилишлар" мавзусига бағишланган. Икки кунлик форум доирасида минтақавий савдо, транспорт ва транзит, инвестицияларни жалб қилиш, Марказий Осиё ва Кавказ давлатларининг ўзаро иқтисодий ва бизнес алоқаларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик ва инновациялар, инсон капитали, таълим, туризм ва ОАВни ривожлантириш масалалари бўйича ялпи мажлислар, муҳокамалар бўлиб ўтади.

Манба: ЎзА

Поделиться