Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Финляндия билан коммунал хўжаликка замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди

2019-06-07 | Жамият

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Финляндиянинг «Uponor» компанияси директори Яри Мюлляри Шрайнер ва компаниянинг МДҲ ва РФдаги вакили иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти тизимида амалга оширилаётган модернизация тадбирлари ва унда хорижлик ҳамкорларнинг иштироки масаласи муҳокама этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов аввало пойтахтимиз иқлимига тўхталиб ўтди ва коммуникация тизими ушбу шароитга мос ҳолда йўлга қўйилганини қайд этди. Шунингдек, тизимда янгиланишлар олиб борилаётгани ва бунда замонавий техника ва технологиялар таъминотига алоҳида эътибор қаратилаётганини маълум қилди.

Яри Мюлляри Шрайнер эса уларнинг компанияси иситиш, совутиш ва сув таъминоти тизими учун замонавий ечимлар тайёрлашини, дунёнинг 17 та давлатида заводлари борлиги ва 30 дан ортиқ мамлакат билан ҳамкорликда ишлаётганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, уларнинг коммунал соҳага мўлжалланган техника ва технологиялари ўзига хос услубда тайёрлангани, ишлаш тизимига эгалигига эътибор қаратиб, Ўзбекистон пойтахтининг коммунал хўжалиги тармоқларида уларни қўллашни таклиф этди.

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликка оид масалаларни кўриб чиқишди.

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Поделиться