Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Термизда кўргазмали баталон тактик ўқувлари давом этмоқда

2019-06-14 | Жамият

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Термиз гарнизонида бўлиб ўтаётган кўргазмали баталон тактик ўқуви унга жалб этилган ҳарбий хизматчиларнинг эрта тонгда тревога сигнали бўйича ҳарбий қисмдан кўтарилиши ҳамда тўлиқ ҳарбий аслаҳа ва анжомлари билан жанговар техникалар воситасида колонна бўлиб жойлашув жойига чиқиб кетиши билан давом эттирилди.

Кун давомида кўзда тутилган манзилга етиб келган батальон шахсий таркиби вақтинчалик жойлашув жойи ҳозирлаб, унда жойлашувни амалга оширди. Барчаси реал вазиятга яқинлаштирилган ҳолда кечди. Жумладан, режалаштириш ва ўқув учун зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш услубиёти, бошқарувни ташкил этиш, қўриқлов постлари, ниқобланиш, таъминот, ҳарбий техникаларга техник хизмат кўрсатиш жойи, турли хизмат ва пунктларнинг фаолияти йўлга қўйилди ҳамда қатор ўқув нуқталари барпо этилди.
 
Мазкур ўқув нуқталарида машғулотга ташриф буюрган иштирокчиларга тегишли маълумотлар етказилди. Ўқув нуқталарига бириктирилган ҳарбий хизматчилар мавзу юзасидан тегишли машқларни амалий тарзда кўрсатиб беришди.
Ўқув-тарбия жараёнида татбиқ этиш мумкин бўлган инновацион янгилик ва рационализаторлик таклифлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться