Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро олимпиадаларда муносиб иштирок этган ўзбек курсантлари тақдирланди

2019-06-04 | Жамият

Қуролли Кучлар академиясида курсантлар ўртасида ўтказилган халқаро олимпиадаларда юқори натижаларни қўлга киритган интеллектуал етук ёшлар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов қўлидан мукофотларни қабул қилиб олган ёшлар Россия Федерациясининг Рязань олий ҳаво-десант қўмондонлик билим юртида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида Ҳарбий-касбий тайёргарлик йўналиши бўйича ўтказилган V халқаро олимпиадада муносиб қатнашган.
 
Улар 35 та жамоа иштирокида муросасиз ўтган олимпиадада ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамасдан юқори профессионал тайёргарлик даражасини кўрсатиб, умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни эгаллаганди. 
 
Шунингдек, Қозоғистон Республикасининг Қарағанда шаҳрида МДҲ мамлакатларининг ҳарбий билим юртлари курсантлари ўртасида математика фанидан ўтказилган олимпиадада Қуролли Кучлар академияси курсантлари биринчи маротаба қатнашишларига қарамасдан 3-ўринни қўлга киритган эди. Тадбир давомида улар ҳам муносиб тақдирланди.
Курсантларнинг юқори натижаларга эришишида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган Академия профессор-ўқитувчилари, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Мараҳимов, университет доктаранти Шоҳрух Ҳусанов, тўртинчи курс талабаси Сардор Бозорбоевга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.
 
Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари жорий йилда математика, информатика (профессионал тайёргарлик) ҳамда Ҳарбий-касбий тайёргарлик йўналишлари бўйича иккинчи ўринларни қўлга киритган эди.

Манба: ЎзА

Поделиться