Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди

2019-12-01 | Маданият

Бугун – 1 декабрда қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди. Бу сана муносабати билан Қорақалпоғистонда илмий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

Қорақалпоқ тили – туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб тиллардан. Қозоқ ва нўғай тиллари билан биргаликда қипчоқ тилларининг қипчоқ-нўғай гуруҳини ташкил этади.

Қорақалпоқ тили, асосан, 2 та – Шимоли-шарқий ва Жануби-ғарбий лаҳжаларга бўлинади. Бу лаҳжалар фонетик жиҳатдан ўзаро фарқланади.

Қорақалпоқ тили ёзуви ислоҳ қилинган араб графикаси асосида 1924 йилда шакллантирилган. 1929 –1940 йилларда лотин графикасига асосланган қорақалпоқ ёзуви амалда бўлган бўлса, 1940 йилдан кирилл графикаси асосидаги ёзув жорий этилган. 1994 йилдан лотин графикасига ўтган.

Лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбосига 2009 ва 2016 йилларда ўзгартиришлар киритилди. Ушбу ўзгартиришлар асосида умумий 23 минг сўзни ўз ичига қамраб олган қорақалпоқ тилининг имло луғати ишлаб чиқилди.

2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Терминология маркази ташкил қилинди.

Қорақалпоқ тилида дарс ўтиладиган мактаблар Қорақалпоғистондан ташқари Навоий вилоятининг Конимех туманида ҳам мавжуд. Ушбу туманда 3 та мактабда қорақалпоқ тили асосида дарслар ўтилади. 2019-2020 ўқув йилидан Навоий давлат педагогика институтида қорақалпоқ тили ва адабиёти бакалавр таълим йўналиши ҳамда бошланғич таълим йўналишининг қорақалпоқ тили гуруҳи очилди. Қорақалпоқ тили Туркиянинг Фират, Эгей университетларида ҳам ўргатилади.
 

Е.ҚАНААТОВ

Манба: ЎзА

Поделиться