Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз
2019-11-30 | Жамият
Жиззах вилоят божхона бошқармаси вилоят “Истиқболли авлод” ННТ билан ҳамкорликда жойларда “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз” мавзусида профилактик учрашувлар ташкил этилмоқда. Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида коррупцияга қарши курашиш, бу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида кенг кўламли тушунтиришлар бериб бориляпти.
Мавзу юзасидан тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлиги оширилмоқда.
Чегара божхона постларида кўргазмали материаллар аҳоли эътиборига ҳавола этилмоқда.
Божхона постларига ўрнатилган мониторларда эса йўловчиларни мазкур иллатдан огоҳ бўлишга чорловчи видеороликлар намойиши йўлга қўйилган. Шунингдек, ўз вазифасини суиитеъмол қилишга уринган ходимлар ҳақида хабар бериш бўйича ДБҚнинг 11-08 ҳамда бошқарманинг (72)223-28-39 рақамли “Ишонч телефонлари” узлуксиз фаолият юритиб келмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси