Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Uzbekistan airways” ички қатновларга байрам чегирмаларини эълон қилди

2019-12-02 | Жамият

Янги йил байрами муносабати билан ўтказилаётган акция доирасида 2019 йил 28-декабрдан 2020 йил 3-январгача республика бўйича қатновларда 30% дан 50% гача чегирмалар ўрнатилади!

“Uzbekistan airways” авиакомпанияси маълумотларига кўра ушбу акция доирасида қуйидаги чегирмалар ишлаб чиқилди: 

  • индивидуал йўловчилар учун – 30%,
  • сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), лицей ва олий ўқув юртлари, колледжлар талабалари, мактаб ўқувчилари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ тизимларидаги махсус таълим муассасалари ва бошқа идораларнинг тингловчи ва ўқувчилари учун – 40%,
  • оила учун (2 ёки ундан кўп одам, шунингдек, эр ва хотин? эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандлари, 18 ёшгача бўлган фарзандини кузатиб борадиган ота-оналар) – 50%,
  • нафақахўрлар ва ногиронлар учун – 50%,
  • 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши давридаги фидокорона меҳнати ва ҳарбий хизмати учун орден ва медаллар билан тақдирланган шахслар учун – 50%,
  • Чернобил АЭС фожиаси оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар учун – 50%.  

Авиачипталарни барча кассаларда чегирмаларни олиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда харид қилиш мумкин. Чегирмалар нафақат Ўзбекистон фуқароларига, балки чет элликларга ҳам тақдим этилади.

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги

Поделиться