Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хотин-қизлар билан манзилли ишлаш – ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг муҳим омили
2022-04-22 | Жамият
ИИВ Академиясида ўтказилган давра суҳбати хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш муаммоларига бағишланди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва криминология кафедраси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини ва ўрта таълим муассасаси вакиллари, Академия профессор-ўқитувчилари, магистратура тингловчилари ҳамда кундузги таълим курсантлари иштирок этди.
Маълумки, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолиятига мутлақо янгича механизмлар жорий қилинди. Бунда ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш, аҳолини қийнаётган муаммоларни бевосита жойларнинг ўзида ҳал этиш, нотинч оилалар, доимий иш билан банд бўлмаган ҳамда профилактик назоратда турувчи хотин-қизлар билан манзилли ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давра суҳбатида хотин-қизлар ўртасида содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш механизмлари, мазкур йўналишда амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар, шунингдек амалиётда мавжуд айрим муаммолар ҳақида долзарб фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги