Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир ўринбосари Қашқадарёдаги қатор маҳаллаларни кўздан кечирди

2022-04-18 | Жамият

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Абдулла Турсунов Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди ҳамда ҳудудда жойлашган қатор маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш, шунингдек, дарахт экиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Хусусан, Касби туманидаги “Қамаши” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси, ҳудуддаги Маданият саройи, Мактабгача таълим ташкилотининг қурилиш ишлари, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида терак қаламчаларини экиш ишларини кўздан кечирди.

Яна бир манзил — Косон туманида жойлашган “Baxt” текстиль МЧЖ тикувчилик корхонаси тумандаги энг йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан биридир. Мазкур цехда айни вақтда 450 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иш олиб боради.

Вазир ўринбосари А.Турсунов “Ишга марҳамат” мономарказининг Косон тумани филиалида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.

Марказ раҳбари З.Садуллаева ва бошқа мутасаддилар билан ўтказилган суҳбатда марказнинг имкониятлари, яратилган шарт-шароитлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, Мономарказда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва ўқитувчиларни малакасини ошириш мақсадида Германия, Туркия ва Япония давлатларидан мутахассислар жалб қилиниши борасида ҳам тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, мазкур марказда Косон, Касби, Муборак, Миришкор ва Қарши туманлари истиқомат қилувчи фуқаролар халқаро тажриба асосида инновацион ўқитиш усулида 2 ойдан 6 ойгача бўлган муддатларда касб-ҳунарга ўқитилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться