Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Талаба ва ўқувчилар орасида кимёвий технология бўйича фан фестивали” бўлиб ўтди

2021-12-15 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг “Талаба ва ўқувчилар орасида кимёвий технология бўйича фан фестивали” бўлиб ўтди. Унда мусобақалар, республика ва халқаро фан олимпиадаларида муносиб иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган талаба ва ўқувчилар иштирок этди.

Фестивал аввалида Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова мамлакатимизда кимё ва биология фанларини ривожлантиришда яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида фикр билдирди.

Таъкидланишича, ёшларни кимё ва биология фанлари бўйича чуқур ўқитиш ҳудудларда янги-янги ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этиш, юқори қўшилган қиймат яратадиган фармацевтика, нефть, газ, кимё, тоғ-кон, озиқ-овқат саноати тармоқларини жадал ривожлантиришга туртки беради ҳамда турмуш шароити ва даромадларини оширишга пухта замин ҳозирлайди.

Шу билан бирга, умумтаълим мактабларидаги кимё ва биология фанларини ўқитиш сифати бугунги давр талабларига жавоб бермаслиги, ўқитиш методологияси ва лабораториялар маънан эскирганлиги, ўқитувчиларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантириш механизмлари жорий қилинмаганлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, фестивал доирасида ўтказилган мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёшларга “Ёшлар академияси”нинг аъзолик сертификатлари ҳамда барча иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда кимё ва биология фанларини ривожлантириш, ушбу йўналишларда таълим сифати ва илм-фан натижадорлигини ошириш «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили» Давлат дастурининг устувор вазифалари қаторида белгиланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться