Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Олий таълим тизимида UNICA ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

2019-09-16 | Фан

Жорий йил 16 сентябрь куни олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида UNICA ташкилоти Бош директори Крис Дейонскире - (Kris Dejonckheere) раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

 

“UZDOC 2.0: Ўзбекистон олий таълим муассасаларида докторлик таълим сифатини яхшилаш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур учрашувда Ўзбекистонда олий ўқув юртидан кейинги таълимни ривожлантириш истиқболлари, UNICA ташкилотининг хорижий экспертлари иштирокида ОТМ ва ИТИлари профессор-ўқитувчилари, докторант ва илмий раҳбарлари учун семинар-тренинглар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

UNICA ташкилотининг вазирлик ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида қўлга киритган натижалари қуйидагилардан иборат:

- вазирлик ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари билан мунтазам алоқанинг ўрнатилгани;
- Ўзбекистон ОТМлари профессор-ўқитувчилари, академик ва маъмурий таркиби учун янги тажрибаларни ўзлаштириш мақсадида ташкил этилган академик ташрифлар (Гранада, Загреб, Турин, Брюссель, Будапешт университетлари);
- Ўзбекистонда докторантурани ривожлантириш ва унинг сифатини таъминлаш, тадқиқотлар интернационаллигига эришиш мақсадида олий таълим тизимининг бугунги кундаги тараққиёти ҳолати таҳлили асосида “Олий ўқув юртидан кейинги таълимни ривожлантириш бўйича кўрсатма”ни тайёрлаш;
- Ўзбекистонлик раҳбарлар, маъмурий таркиб ва докторантлар учун тренинглар мажмуи;
- докторантларни қўллаб-қувватлаш виртуал марказининг очилиши.
- йўлкира ҳақи ва яшаш харажатлари;
- экспертлар ишининг нархи (тайёргарлик ва иш кунлари);
-маъмурий харажатлар.

UNICA ташкилоти докторантурада таҳсил олувчиларнинг халқаро журналларда мақолаларни чоп этиш, академик инглиз тилини эгаллаш кўникмаларини мустаҳкамлаш; докторантура ва Cotutelle қўшма дастурларини ривожлантириш; коммуникатив кўникмаларни такомиллаштириш ва халқаро конференцияларда иштирок этиш тажрибасини бойитиш.

Тренинглар бюджети қуйидагиларни ўз ичига олади:

- йўлкира ҳақи ва яшаш харажатлари;
- экспертлар ишининг нархи (тайёргарлик ва иш кунлари);
- маъмурий харажатлар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться