Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Келажак йўлида таълимдан устувор мезон йўқ

2019-09-09 | Таълим

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Наманган вилоятида ҳам Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида Республика Ишчи гуруҳи изчил иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси вакиллари, турли вазирлик ва идора раҳбарлари, мамлакатимиздаги нуфузли олий ўқув юрти ректор, проректор ҳамда профессор-ўқитувчилари, вилоят ҳудудидаги давлат ва жамоат ташкилотлари масъул-мутасаддиларидан иборат Ишчи гуруҳи бутун эътиборни таълим соҳасини тубдан янгилашга қаратмоқда.

Жумладан, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров, вилоят ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан биргаликда Наманган шаҳридаги Президент мактабида бўлиб, бунёдкорлик, қурилиш-монтаж ишлари билан яқиндан танишди.

Президент давлат маслаҳатчиси ушбу илм маскани истиқбол эгаларини озод юрт эртасига муносиб ёшлар этиб камол топтиришини алоҳида таъкидлади. Бунинг учун, энг аввало, қурилиш-бунёдкорлик ишлари замонавий талаблар асосида мукаммал амалга оширилишини билдириб, қурилиш ишларини сифатли бажарилиши юзасидан масъул мутасаддиларга топшириқ ва зарур кўрсатмалар берди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ инвестиция дастури асосида 6 миллиард 926 минг сўмдан зиёд маблағ эвазига Наманган шаҳрининг “Орзу“ массивида янгидан барпо этилиб, янги ўқув йилига ўқувчиларга туҳфа этилган 84-умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Ишчи гуруҳи вакиллари ҳар жиҳатдан шинам ва кўркам бунёд этилган замонавий мактабдаги кутубхона фаолияти, кимё, технология, ошхона ва спорт залида яратилган қулайлик ва шарт-шароитлар билан танишди. Мактаб кутубхонасига бадиий адабиётлар совға қилинди. Илм маскани устоз-муаллимлари, хусусан, жисмоний тарбия ўқитувчилари билан мулоқот чоғида, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 ташаббус асосида ўқувчиларни жисмонан баркамол, маънан етук улғайтириш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришга эътибор қаратилди.

11-синф ўқувчилари билан суҳбат жараёнида Президент маслаҳатчиси мустақил ҳаётга шахдам қадам билан бораётган ўқувчилар орзу-мақсадлари билан яқиндан танишди.

Ёшларнинг қизиқиш ва интилишларидан келиб чиқиб, уларга олий ўқув юртлари фаолияти, улардаги факультет ва йўналишлар, яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Президент томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат, юрт равнақи ва истиқболи учун аниқ мақсадни белгилаб, унинг рўёбига эришиш учун илм-фан сирларини чуқур ва мукаммал ўрганиш бўйича тавсиялар берилди.

Республика Ишчи гуруҳи вакиллари, шунингдек, 620 нафар ўқувчи таълим олаётган 54-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, математика, рус тили ҳамда чизмачилик дарсларини кузатди.

84-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар томонидан яратилган техник ихтиролар, мактаб макети ҳамда қўл меҳнати намуналари намойиш этилди. Маънавият хонаси, мажлислар зали кўздан кечирилди.

1-умумий ўрта таълим мактабида ишчи гуруҳ 9-синфда кимё дарсини кузатди. Ўқувчилар билан суҳбат олиб борилиб, уларнинг таклиф, қизиқишлари ўрганилди. Мактаб спорт зали ва спорт майдончаси кўздан кечирилди. Ўқувчилар спорт билан доимий шуғулланиши ва ютуқларга эришиши учун мактабда шароит яратиб берилиши бўйича топшириқлар берилди.

Таълим истиқболига қаратилган амалий жараёнлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться