Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек - Япон ёшлар инновация марказида ёш олимларни Японияга ўқишга кузатиш табдири бўлиб ўтди

2019-09-13 | Таълим

12 сентябрь куни танлаб олинган 6 ёш тадқиқотчилар Японияга кузатиш тадбири ўтказилди. Тадбирда бир қатор вазирлик, идоралар ва Ўзбекистондаги Япония элчихонасидан вакиллари таклиф этилган. Тадбир давомида Японияга жўнаб кетаётган ёш тадқиқотчилар ўзларнинг тайёрланган тадқиқот мавзулари бўйича тақдимот намойиш этдилар.

Ўзбекистон Республика Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2602-сонли “Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (ТошДТУ) ҳузурида Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация марказини (Марказ) ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори асосида Марказ ўз фаолиятини бошланган. 

Япония томонидан Цукуба, Нагоя, Кейо университетлари, Тойохаши Технология университети ва Токио технология институти Марказнинг ҳамкорлари ҳисобланади. Япония томони билан келишилган ҳолда Марказда тадқиқот йўналишлари бўйича кўйидаги лабораториялари фаолият юритмоқда: машинасозлик ва материалшунослик; кимё ва нефт-кимё; кончилик иши ва минерал-хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ва энергетика. Марказ фаолиятини фаоллаштириш ва Япония олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун JICA томонидан 2019 йил 2 йилга жаноб Юкинори Янагида менежер мутахассиси тайинланди.

Марказнинг япон университетлари билан биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида жаноб Юкинори Янагида менежмент бўйича мутахассис сифатида доимий равишда ўз фаолиятини олиб боради.

Япония етакчи университетлари билан тузилган келишувлар ва таклифларига биноан охирги уч йилда жами 14 нафар Марказ ходимлари ва ТошДТУ ёш олимлари Япония университетларида малака ошириб келишди.

Сўнги уч йилда Япониянинг Цукуба, Нагоя, Кейо, Токио технология институти, Тойохаши технология ва Кюсю университетлари Марказ билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Марказда илмий-тадқиқот ютуқлари билан алмашиш мақсадида Япониянинг хамкор университетлари профессорлари, Марказ ходимлари, ТошДТУ профессор-ўқитувчилари ҳамда саноат мутахассислари билан биргаликда бир нечта академик ҳафталик, семинар ва конференциялар ўтказилди.

2018 йил 11 декабрда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Марказ ўртасида битим имзоланди. Имзоланган битим асосида биринчи босқичда Япониянинг етакчи олий ўқув юртларига узоқ муддатли ўқишга 6-8 нафар ёш тадқиқотчиларни ва қисқа муддатли ўқишга Марказ ходимларини юборилиши (2019-2022 й.й.) ва Иккинчи босқичда JICA гранти (2022-2024 й.й.) ҳисобига Марказни юқори технологияли лаборатория жиҳозлари билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Ўқиш жараёни докторантурада уч йил ва магистратурада икки йил давом этади. Ўқиш тугаганидан сўнг ёш тадқиқотчилар Марказда ва Тошкент давлат техника университетида меҳнат фаолиятини давом эттирадилар. Марказни JICA гранти асосида замонавий тадқиқот ускуналари билан жиҳозлаш учун рўйхат шакллантирилади, шунингдек, улар янги замонавий юқори технологияли жиҳозлардан фойдаланиш бўйича ҳам ўқитилади.

Имзоланган JICAнинг "Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги Ўзбек-япон ёшлар инновация марказининг илмий-тадқиқот фаолиятининг потенциалини кучайтириш" лойиҳаси асосида Япония университетларида магистратура ва докторантура дастурлари бўйича ўқиш учун ёш тадқиқотчилардан 6 нафар номзод танлаб олинган бўлиб, улар сентябрь-октябрь ойларида Японияга жўнаб кетишади. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться