Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Ўзбекистондаги Россия олий таълим муассасалари филиаллари билан танишмоқда

2019-09-09 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комисcиясининг ҳамраиси М.Боровская жорий йил 9 сентябрь куни Ўзбекистонга келди.

Ташриф доирасида М.Боровская раҳбарлигидаги делегация бугун, 9 сентябрь куни “МИСиС” Миллий технологик тадқиқотлар университетининг Олмалиқ филиалида бўлди. Меҳмонлар филиалнинг ўқув ва илмий тадқиқот фаолияти, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Ўқув лабораториялари, ўқув хоналари делегация аъзоларида яхши таассурот қолдирди. Талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан бўлган мулоқот чоғида ўқув жараёни самарадорлигини яна-да ошириш, ўқув лабораториялари, ахборот кутубхоналарини яна-да бойитиш хусусида фикр алмашилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.

Куннинг иккинчи ярмида делегация аъзоларининг Тошкент вилоятида жойлашган Тошкент шаҳрида “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалига ташрифи режалаштирилган.

Эртага, 10 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Маджидов ва Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари М.Боровская иштирокида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться