Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ёш олимларнинг Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун грант дастурининг иккинчи босқичига ўтган номзодлар диққатига
2019-09-09 | Фан
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Таълим ва тадқиқотлар бўйича Германия федератив вазирлиги билан ҳамкорликда пухта тадқиқот режасига эга 15 тагача ўзбекистонлик ёш олимларнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун грант дастурини эълон қилган эди.
2019 йилнинг 31 августига қадар 86 нафар номзод ушбу дастурга қизиқиш билдириб онлайн ариза топширди. Аризалар Инновацион ривожланиш вазирининг германиялик юқори мартабали маслаҳатчиси Карстен Хайнц бошчилик қилган, вазирлик мутасадди ходимларидан ташкил топган комиссия томонидан кўриб чиқилди ва танлов мезонлари асосида баҳоланди.
Натижаларга кўра қуйидаги 22 нафар ёш олим танловнинг иккинчи босқичига таклиф қилинади:
Танловнинг иккинчи босқичи суҳбат шаклида бўлиб, бунда ҳар бир номзод ушбу дастурда қатнашишдан кўзлаган мақсадлари, тадқиқот режаси ҳақидаги саволларга жавоб беришлари талаб этилади. Шу сабаб, барча номзодлар тадқиқот режалари тақдимот материаллари билан 13 сентябрь (жума) куни соат 10.00 да Илғор технологиялар марказига кечикмай етиб келишлари сўралади. Суҳбат инглиз тилида бўлади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги танловнинг кейинги босқичига ўта олмаган номзодларнинг иштироки учун чуқур ташаккур изҳор этган ҳолда, вазирлик томонидан ташкиллаштириладиган кейинги дастурларда янада фаол иштирок этишга чорлаб қолади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги