Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” Республика кўрик-танлови ўтказилади

2019-09-07 | Таълим

Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш тартиби белгиланди. Низомга кўра, мазкур танлов ХТВ тизимидаги мактабларнинг 8-10-синф ўқувчиларидан иборат терма жамоалар ўртасида ўтказилади. 

Танловни ташкил этишдан асосий мақсад - мамлакатимизда ўқувчиларнинг ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш ҳамда ўғил-қизларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меъросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ўз ижодий салоҳияти ва иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш, ўқувчи-ёшларда жамият ҳаётига даҳлдорлик туйғусини шакллантиришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, танлов ҳар йили сентябрь ойининг учинчи ўн кунлигида туман (шаҳар)ларда умумтаълим мактабларининг жамоалари ўртасида, октябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туман (шаҳар)ларида ҳамда ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида эса Хоразм, Самарқанд, Андижон, Тошкент вилоятларида ҳудудлараро Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ғолибликни қўлга киритган умумтаълим мактаблари жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Шунингдек, ноябрь ойининг учинчи ўн кунлигида республика миқёсида Тошкент шаҳрида ҳудудлараро ўтказилган ўйинларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўртасида ташкил этилади.

Мазкур танловда иштирок этиш истагини билдирган умумтаълим муассасалар номидан мактаб раҳбарлари ёки ёшлар етакчилари 14 сентябрга қадар махсус саҳифа орқали иштирокчи жамоа талабномасини тўлдириши керак. Келиб тушган талабномалар асосида рўйхат шакллантирилади. 15 сентябрь куни Халқ таълими вазирлиги томонидан туман (шаҳар)лар кесимида эълон қилинади ва танловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига йўналтирилади. 

Танлов қуйидаги тўрт босқичда ўтказилади:

  • танловнинг туман (шаҳар) босқичи;
  • танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи;
  • танловнинг ҳудудлараро саралаш босқичи;
  • танловнинг республика босқичи.

Танлов қуйида берилган шартлар асосида амалга оширилади:
“Беш карра беш - йигирма беш” танишув шарти - жамоалар ўзларини характерига эга бўлган кўринишлари, ҳазил-мутойиба, куй-қўшиқ, рақс ва бошқа сатирик-юмористик саҳна кўринишлари уйғунлашган ҳолда чиқишлари тавсия этилади.

“Зукко, зийрак ўқувчи” савол жавоби шарти - жамоаларнинг жамоавий тартибда бир-бирларига қизиқ (мантиқий) саволлар бериши ва саволларга жавоб топишига асосланган шартдир.

 “Бизда ҳаммаси 5” қувноқ чиқиш шарти - мусиқалар, қўшиқлар, таниқли санъаткорлар қўшиқларига ўхшатмалардан кенг фойдаланган ҳолда ҳаётда (хусусан, ёшлар ҳаётида) учрайдиган турли хил қизиқ воқелик, иллат, камчиликлар кулгу остига олинган, тарбиявий хусусиятга эга театрлаштирилган лавҳалар (кўринишлар)дан иборат бўлади.

Биатлон шарти (республика босқичи учун) - ҳар бир жамоадан 3 нафар иштирокчи қатнашиши мумкин. 

Ғолиб жамоа танловнинг Республика босқичида “Кўчма кубок”, диплом ва ноутбук билан тақдирланади. Шунингдек, танловнинг республика босқичида иштирок этган ҳар бир ўқувчи-ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилади.

Шошилинг муддат оз қолди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться