Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Мактабда намунавий синов дарслари ўтказилди

06.09.2020Таълим Манба: ЎзА

Юртимиздаги умумтаълим мактабларида жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб анъанавий ҳамда масофавий дарслар бошланади. 

Тестларнинг якуний натижалари 24 сентябргача маълум бўлади

06.09.2020Таълим Манба: «Янги Ўзбекистон»

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов тест жавоблари қачон эълон қилиниши ҳақида маълумот берди.

Ёшларни TECHNOWAYS – технологик марафонга таклиф этамиз!

04.09.2020ЁшларМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўқувчи, талабалар, тадқиқотчилар ҳамда илмга чанқоқ иқтидорли ёшларни инновация, стартап, технология, дастурлаш бўйича билимларни ошириш, шунингдек лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда тижоратлаштириш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказиладиган TECHNOWAYS технологик ривожланиш марафонига таклиф қиламиз.

ERIELL / Enter Engineering: Ўзбекистонлик талабаларнинг биринчи гуруҳи UWC халқаро тизимидаги мактабларда ўқишни бошлади

04.09.2020Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистонда ERIELL Group ва Enter Engineering компанияларининг ушбу лойиҳадаги иштироки ва кўмаги иқтидорли ўзбек талабалари учун ўз дунёқарашини кенгайтириш ва хорижда ўқиш имкониятини беради.

Таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар учун қулай тариф

04.09.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, таълим соҳасига юқори сифатли мобил алоқа ва юқори тезликдаги Интернет тақдим этиш муҳимлигини инобатга олиб, UZTELECOM миллий оператори жисмоний ва юридик шахслар учун ҳамёнбоп ТАЪЛИМ тариф режасини, шунингдек махсус Интернет-пакетлар гуруҳини тақдим этмоқда.

Ижодий имтиҳонлар Маданият вазири назорати остида ўтказилмоқда

04.09.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларида ўтказилаётган касбий (ижодий) имтиҳон жараёнларини кузатиб бораяпти.

Халқ таълими вазири раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳининг мактаблардаги ўрганиш ишлари бошланди

03.09.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг натижадорлигини ошириш ҳамда ўқувчилар ва педагог-ходимларнинг соғлигини ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилояти бўйича Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида ишчи гуруҳи аъзолари мактаблардаги ўрганиш ишларини бошлади.

Мактабгача таълим вазирлиги ички аудит хизматининг 2019-2020 йиллардаги фаолияти натижалари

03.09.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит хизмати томонидан 2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган текширувлар натижаси бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонуний чора кўриш учун 904 та текшириш хужжатлари юборилди. Бугунги кунда 6 мингга яқин давлат МТТларида 223 минг ходим фаолият юритади. МТВ мактабгача таълим тизимини бола ҳаққига хиёнат қиладиган виждонсиз инсонлардан халос этиш борасида ўз ишини давом эттиради.

Шавкат Мирзиёев: Агар улар қатағон қилинмаганида, буюк ишларни амалга оширган бўлар эди

31.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.

Пандемия шароитида таълим жараёнини ташкил этиш чоралари белгиланди

28.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Касалликка қарши курашиш ва ёрдамга муҳтожларга кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берилди

28.08.2020СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

Республикамизда водород энергетикасини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди

28.08.2020ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

2020 йилнинг 28 август куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги мутахассислари ҳамкорлигида энергетика соҳасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, илм-фан ва инновация йўналишлари бўйича икки томонлама алоқаларини кучайтириш, келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган ишларни муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

ImtihonGo мобил иловасининг имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг геоманзиллари янгиланиб, Google Play’га жойлаштирилди

28.08.2020ТехнологияларМанба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган жойларнинг геоманзилларини кўрсатиб берадиган “ImtihonGo” номли махсус мобил илова яратилган эди.

Масофавий таълимдаги халқаро ҳамкорлик

28.08.2020МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Озарбайжон давлат маданият ва санъат университети раҳбарияти таклифига биноан, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти иштирокида “Ижодий олий таълим муассасаларида масофавий ўқитишдаги долзарб муаммолар” мавзусида вебинар бўлиб ўтди. 

Халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларига мукофотлар топширилди

28.08.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг 27 август куни Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим ташкилотларини баҳолаш тизими ва мезонлари масалаларига бағишланган вебинарни

27.08.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Жорий йилнинг 26 август куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Мактабгача таълим вазирлиги ва ЮНИСЕФ болалар ташкилоти билан ҳамкорликда “Таълим сифатини таъминлаш ва баҳолаш тизими: замонавий ёндашув ва янги талаблар” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

61 та касб-ҳунар мактабларига қабул давом этмоқда

20.08.2020Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Коронавирус пандемияси шароитидаги чекловларни инобатга олиб, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари таклифларидан келиб чиққан ҳолда, Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёнига мувофиқ 61 та касб-ҳунар мактабига  қабул давом этмоқда.

«Edu Market​» онлайн-олимпиадасида 20 000 дан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди

17.08.2020Таълим Манба: ЎзА

Халқ таълими вазирлиги, Инновация, технология ва стратегия маркази, ҳамда Gam Zale​ билан ҳамкорликда ташкил этилган Edu Market​ интерактив виртуал таълим дастурининг онлайн-олимпиадаси мактаб ёшидаги болалар ўртасида ўтказилган эди.