Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ERIELL / Enter Engineering: Ўзбекистонлик талабаларнинг биринчи гуруҳи UWC халқаро тизимидаги мактабларда ўқишни бошлади

2020-09-04 | Таълим

Ўзбекистонда ERIELL Group ва Enter Engineering компанияларининг ушбу лойиҳадаги иштироки ва кўмаги иқтидорли ўзбек талабалари учун ўз дунёқарашини кенгайтириш ва хорижда ўқиш имкониятини беради.

Халқаро нефть конларига хизмат кўрсатиш гуруҳи ERIELL Group («ERIELL») ва Ўзбекистондаги йирик EPC пудратчиларидан бири Enter Engineering («Enter») хабар қилишича, ҳар икки компаниянинг ташкилий ва молиявий кўмаги туфайли ўзбекистонлик талабаларнинг биринчи гуруҳи United World College (UWC) халқаро тизимидаги мактабларда ўқишни бошлайди.

UWC коллежларининг Ўзбекистон талабаларига қизиқиши мамлакатнинг халқаро майдондаги имижидаги ижобий ўзгаришлар билан боғлиқ. Бунга сўнгги йиллардаги ўзгаришлар ва ўсиб бораётган очиқлик, умумий иқтисодий ва ижтимоий ўсиш ва бой маданий мерос туфайли эришилди. UWC қоидаларига кўра, зарурият бўлса, талабалар ўқиш учун грант олишади. Ўзбекистонлик дастлабки талабаларни молиявий қўллаб-қувватлаш ERIELL ва Enter томонидан амалга оширилади.

–UWC талабалари – дунёнинг турли мамлакатларидан келган, келиб чиқиши турлича – қочқинлардан тортиб қирол оиласи аъзоларигача бўлган инсонлар, – деди бу ҳақда ўз фикрини билдирган ERIELL Group ва Enter Engineering бошқаруви раиси Бахтиёр Фозилов. – Ушбу глобал ҳаракат тинчлик ва барқарор келажак учун одамлар, миллатлар ва маданиятларни бирлаштиришда таълимдан фойдаланади. Мен ўз тиришқоқлиги ва меҳнати билан ўзларига 80 дан ортиқ мамлакатлар талабалари билан бир коллежда ўқиш учун ажойиб имкониятни таъминлаган саккиз нафар талабани табриклайман. Улар у ерда илк марта Ўзбекистон номидан иштирок этишади. Мен учун ҳамда ERIELL ва Enter жамоалари учун Ўзбекистоннинг ёш авлоди нуфузли халқаро таълим олиши ва ўз ҳаракати билан тинч ва барқарор келажакни қуриши учун уларни қўллаб-қувватлаш муҳим ҳисобланади.

ERIELL ва Enter ходимлари ушбу лойиҳанинг барча босқичларида кўнгиллилар сифатида ишладилар ҳамда Россия ва Арманистон миллий қўмиталари кўмагида яратилган ва ERIELL ва Enter компаниялари кенгаши раиси маслаҳатчиси ва Нигора Ибодова бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий қўмитаси билан ҳамкорлик қилдилар. Компания ходимлари танловнинг турли босқичларини ташкил этдилар ва бошқардилар, UWC халқаро объектларига ташриф буюрдилар ва UWC'нинг турли мактаблари билан ўзаро алоқада бўлдилар.

Яқинда ниҳоясига етган якуний саралаш босқичида дастлабки талабалар саралаб олинди ва энди улар учун янги халқаро уфқлар ва имкониятлар очилмоқда. ERIELL ва Enter томонидан қатъий назорат қилинган ҳужжат топшириш жараёнидан сўнг барча ўзбекистонлик талабалар ўзлари танлаган коллежларга қабул қилинди ва тез кунларда саккиз нафар талаба АҚШ, Канада, Италия, Ҳиндистон, Хитой, Ҳонгконг ва Арманистондаги UWC мактабларида ўқишни бошлайди.

ERIELL ва Enter Ўзбекистоннинг халқаро алоқаларни ривожлантириш, ёш авлодга сармоя киритиш ва уларни мамлакат ва унинг фуқаролари салоҳиятини рўёбга чиқариш учун халқаро тенденциялар ва маданиятлар билан таништириш бўйича ташаббусларини фаол қўллаб-қувватламоқда. ERIELL ва Enter бу хорижда ўқиш орқали ўзларини кўрсата оладиган кўплаб талабаларнинг дастлабки гуруҳи деб умид қилади. Талабаларни қабул қилишнинг иккинчи босқичида иштирок этиш учун аризалар яқин вақт ичида, 2020 йил сентябрь ойининг ўрталарида бошланади.
1962 йилда ташкил этилган UWC мактаблар тармоғининг тўртта қитъадаги 18 та мактабида ҳозирда 160 дан ортиқ мамлакатдан 10786 нафар ўқувчи таҳсил олади. UWC мактаблари чуқур таълим, жамоат ишлари ва фаол спортга устувор аҳамият берган ҳолда Халқаро бакалаврлар диплом дастурининг юқори академик стандартларини мужассамлаштирган.

Иордания қироличаси Нур UWC президенти ҳисобланади. Битирувчилар орасида Канада бош вазири ўринбосари ва яқинда молия вазири этиб тайинланган Кристия Фриланд ва Ben & Jerry's компаниясининг собиқ бош директори Йостейн Сольхейм бор.

Enter Engineering ҳақида

Enter Engineering – Ўзбекистондаги саноат қурилиш бозорида 24500 дан ортиқ ишчилари билан етакчи ҳисобланади;
2012 йилда ташк
ил этилган Enter Engineering компанияси етти йилдан кўпроқ вақт давомида саноат қурилиш бозорида фаолият юритмоқда ва бу вақт ичида саноат қурилишининг турли босқичларида турли хил мураккабликдаги йирик лойиҳаларни амалга оширди;
Гуруҳ газ конларини, жумладан энергетика, инфратузилма ва фуқаролик объектларини барпо этишни комплекс равишда ўзлаштириш ишларини амалга оширади;
Enter Engineering компаниясининг аксарият EPC-лойиҳалари, ишлаб чиқариш базалари ва офислари Ўзбекистон ва Россияда жойлашган. Шунингдек, компаниянинг Сингапур, БАА, Хитой, Жанубий Корея ва Чехияда ваколатхоналари мавжуд.

ERIELL компаниялар гуруҳи ҳақида

2004 йилда ташкил этилган ERIELL – бу Марказий Осиё, Россия Федерацияси ва Яқин Шарқдаги йирик нефть ва газ компанияларига қудуқлар қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи халқаро нефть хизматлари гуруҳи.
ERIELL Роснефть, НОВАТЭК, Газпром нефть, ЛУКОЙЛ, Ўзбекнефтегаз, Gazprom International, Petronas, CNPC, MOLGROUP каби Россия ва бошқа халқаро етакчи компаниялар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться