Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқ таълими вазири раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳининг мактаблардаги ўрганиш ишлари бошланди

2020-09-03 | Таълим

Умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш ишларининг натижадорлигини ошириш ҳамда ўқувчилар ва педагог-ходимларнинг соғлигини ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Самарқанд вилояти бўйича Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов раҳбарлигида ишчи гуруҳи аъзолари мактаблардаги ўрганиш ишларини бошлади.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов, вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Саидаҳмад Усмонов билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳамда абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш тест топшириш жараёнлари билан танишди.

Шунингдек, мактабларнинг ичимлик суви билан таъминланганлиги, иситиш тизими билан боғлиқ муаммолар эътибор марказида бўлмоқда.

Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари 2-14 сентябрь кунлари давомида вилоятдаги умумий ўрта таълим мактабларининг эпидемиологик хавфсизлик талабларига риоя қилган ҳолда фаолиятини йўлга қўйиш бўйича қўйилган талабларнинг ижросини таъминлаш ҳолатини ўрганади. Мактабларнинг анъанавий тарзда фаолияти йўлга қўйилиши олдидан ҳар бир туман ва шаҳарлардаги мактаблар бўйича санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг хулосаси берилиб, ушбу йўналишда аниқланган муаммолар ҳукумат ва маҳаллий ҳокимлик даражасида ҳал этилади.

Бугундан бошлаб, вилоят халқ таълими бошқармасида тузилган штабда вилоят бўйича 1255 та мактаб ва махсус мактаб-интернатлардаги ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровномаларнинг натижаларига мувофиқ, анъанавий ёки онлайн таълим жараёнлари ташкил этилиши, ўқитувчиларнинг тест топширганлиги ҳолати, мактабнинг дозатор, пирометр, антисептик воситалар билан таъминланганлиги бўйича аниқ маълумотлар жамланмоқда.

Муҳим вазифалар ўз ечимини топгач, барча хулосалар Халқ депутатлари туман ёки шаҳар Кенгаши муҳокамасига киритилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться