Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мактабда намунавий синов дарслари ўтказилди

2020-09-06 | Таълим

Юртимиздаги умумтаълим мактабларида жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб анъанавий ҳамда масофавий дарслар бошланади. 

5 сентябрь куни Бухоро шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида намунавий синов дарслари бўлиб ўтди. Республика махсус комиссияси ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган шаклда бошланғич ҳамда юқори синф ўқувчилари учун синов дарслари ташкил қилинди.
 
Ушбу мактабда 2 минг нафардан ортиқ ўқувчи таҳсил олади. Муассасада бу йил гибрид шаклда ўқувчига таълим берилади. Ўқувчиларнинг 548 нафари масофавий билим олишади. ​
 
Бухоро шаҳридаги мавжуд 42 та умумтаълим мактаби директорлари ушбу синов дарсларини кузатишди.
 
 
Ўқувчиларнинг ижтимоий масофа сақлашига алоҳида эътибор қилинди. Уларнинг тана ҳарорати ўлчаниб, мактаб ҳудудига алоҳида эшиклардан киритилди. Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси олдида кутиб олинди.
 
Янги ўқув йилининг илк дарсларида ўқитувчилар пандемия шароитида мактабда амал қилиниши зарур бўлган талаблар билан батафсил таништирилди. 
 
Мактабда ўқитувчилар коронавирусга тест топширишган, энди гриппга қарши эмланилади.
 
 

Зариф Комилов

Манба: ЎзА

Поделиться