Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Edu Market» онлайн-олимпиадасида 20 000 дан ортиқ мактаб ўқувчилари иштирок этди
2020-08-17 | Таълим
Халқ таълими вазирлиги, Инновация, технология ва стратегия маркази, ҳамда Gam Zale билан ҳамкорликда ташкил этилган Edu Market интерактив виртуал таълим дастурининг онлайн-олимпиадаси мактаб ёшидаги болалар ўртасида ўтказилган эди.
Андроид ва iOS платформалари фойдаланувчилари орасида ўтказилган олимпиадада 12 ёшгача бўлган 20 000 дан ортиқ мактаб ўқувчилари фаол иштирок этди.
Сарвинос Ривожҳонова 1- ҳафта якуни бўйича ғолибликни қўлга киритган бўлса, 2,3 ва 4- ҳафта натижалари бўйича Ҳалима Воҳидова, Зуҳра Акбаровна ва Алибек Бахшуллаев биринчиликни эгаллашди.
Энг яхши кўрсатгич қайд этиб, 1-ўрин эгаллаган ғолибларга асосий совға - ПЛАНШEТ, қолган ғолибларга эсдалик совғалари тақдим этилади.
Ғолибларни тақдирлаш маросими мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият яхшиланганидан кейин бўлиб ўтади.
Манба: ЎзА