Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар учун қулай тариф
2020-09-04 | Таълим
Бугунги кун талабидан келиб чиқиб, таълим соҳасига юқори сифатли мобил алоқа ва юқори тезликдаги Интернет тақдим этиш муҳимлигини инобатга олиб, UZTELECOM миллий оператори жисмоний ва юридик шахслар учун ҳамёнбоп ТАЪЛИМ тариф режасини, шунингдек махсус Интернет-пакетлар гуруҳини тақдим этмоқда.
TA’LIM тариф режаси - бу энг ҳамёнбоп мобил алоқа ечимини излаётган таълим муассасалари талабалари ва профессор-ўқитувчилар учун қулай тарифдир.
Ойига 34 900 сўм эвазига TA’LIM тариф режаси ўз ичига 8000 Мб Интернет-трафик, 1000 дақиқа (ва Ўзбекистон бўйлаб 300 дақиқа) ва 500 та СМС олади.
Шунингдек, мобил Интернетдан янада ҳамёнбоп нархларда фойдаланишни таъминлаш мақсадида номинал қиймати 5 000, 8 000 ва 12 000 МБ бўлган махсус Интернет-пакетлар тақдим этилади. Ушбу пакетлар одатий Интернет-пакетлардан 20% гача арзон ҳисобланади.
TA’LIM тариф режаси таълим тизимига оид бир қатор афзалликларни тақдим этиши билан ажралиб туради. Хусусан, ушбу тариф абонентлари ZiyoNET хизматидан абонент тўлови учун 50% чегирма асосида фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, масофавий таълим учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муасассалари, вазирликлар, идоралар, илмий-методик марказларнинг 100 дан ортиқ ўқув ва ахборот платформаларидан интернет-трафикни мутлақо бепул фойдаланиш умконияти тақдим этилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги