Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тестларнинг якуний натижалари 24 сентябргача маълум бўлади

2020-09-06 | Таълим

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов тест жавоблари қачон эълон қилиниши ҳақида маълумот берди.

«Тест синовларини тугатиш учун энг охирги муддат 13 сентябрь этиб белгиланган. Айрим вилоятларда бундан олдинроқ ҳам имтиҳон якунланади. Масалан, Фарғона вилоятида 11 сентябрда тугайди.

 Бундан ташқари, тана ҳарорати юқори абитуриентлар учун алоҳида имтиҳон ташкил этиш кўзда тутилган. Агар об-ҳавода ўзгариш бўлмайдиган бўлса, бундай абитуриентлар учун 17 сентябрь куни имтиҳон ташкил этилиши режалаштирилган», – деди у.

ДТМ расмийсининг қайд этишича, 17 сентябрдан сўнг бир ҳафта ичида танловлар ўтказилади. Бу 24 сентябргача бўлган вақт. Мана шу муддатда, яъни 24 сентябргача танлов натижаларини, яъни абитуриентларнинг талабаликка қабул қилингани ҳақидаги натижаларни эълон қилиш режалаштирилган.

«Аппеляция шикоятини ҳам танлов натижалари эълон қилингандан сўнг юбориш мумкин бўлади. Ҳозир бу шикоят аризасини ҳам онлайн форматда қилиш режалаштирмоқда», – дея қўшимча қилди Барно Ражабов.

Манба: «Янги Ўзбекистон»

Поделиться