Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ImtihonGo мобил иловасининг имтиҳонлар ўтадиган жойларнинг геоманзиллари янгиланиб, Google Play’га жойлаштирилди

2020-08-28 | Технологиялар

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан 2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган жойларнинг геоманзилларини кўрсатиб берадиган “ImtihonGo” номли махсус мобил илова яратилган эди.

Хабарингиз бор, пандемия сабабли, тест синовлари ўтказилиши муддати ва жойлари ўзгарди.

Жорий йилнинг 2 сентябридан бошлаб мамлакатимизда очиқ майдонларда - стадион ва хиёбонларда имтиҳонлар ўтказилиши белгиланди. Шу боисдан иловага ҳам ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, қўшимча имкониятлар яратилди.

“ImtihonGo” мобил иловаси ёрдамида абитуриентлар:

- имтиҳон бўладиган стадион ёки хиёбон манзилини тез ва осон топа олиш имкониятияга эга бўладилар;

- имтиҳон вақти ва жойи ҳақидаги хабарномани олиш;

- Давлат тест марказининг abitur.dt.uz ҳамда qabul.dtm.uz расмий веб-сайтларига тўғридан тўғри кириш мумкин.

Ушбу илова абитуриентлар учун ўзига хос кўмак ва мадад бўла олади.

Илова муаллифлари ТАТУ магистри Ғ. Назаров ҳамда “Радио ва мобил алоқа” факултети талабаси Ҳ. Бахтиёровлардир.

Айни вақтда мобил илова Google Play’га жойлаштирилган.

Мамлакатимиздаги ОТМларга кириш учун имтиҳон топшириш истагида юрган абитуриентлар мобил иловани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишлари мумкин: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.peachdev.imtihongo

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться