Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон иқтисодиёт ассамблеяси ташкил этилди

2021-02-15 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон иқтисодиёт ассамблеяси ўзида 12 та маҳаллий илғор ассоциация ва миллий марказни бирлаштиради.

Ташкилотнинг асосий мақсади – республикамиз иқтисодий ҳаётидаги ислоҳотларда, қонунчилик ва давлат дастурларида нодавлат бизнес сектори вакилларининг иштирокини таъминлаш, шунингдек, уларнинг маҳаллий ҳамда халқаро майдондаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар фаолиятидаги масалаларини юқори давлат ташкилотларига етказишда кўмаклашишдан иборат.

Ассамблея қошидаги халқаро арбитраж суди, медиамарказ, тадбиркорликка тайёрлаш ва малака ошириш бўйича бизнес академия, халқаро бозорларга чиқишга мўлжалланган электрон платформа ҳамда IT бўлимлари ўз йўналиши доирасида тадбиркорларга хизмат кўрсатади.

Ассамблея дастурида халқаро иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, халқаро кўргазма ва бизнес форумлар ташкил этиш бўйича фаолият олиб бориши ҳам белгиланган. Бундан ташқари, миллий брендлар яратиш, маркетинг, менежмент ва бизнес доира вакиллари учун касб байрамларини ташкиллаштириш унинг фаолият доирасига киради.

Иқтисодий ташкилот мамлакатга инвестициялар жалб қилиш билан бирга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз учун хориж бозорларини мунтазам ўрганади ва таҳлиллар олиб боради. Бир вақтнинг ўзида ҳамкор давлатларда ўзбек маҳсулотлари учун шоу-румлар ташкил этиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, ташкилот 2021 йил 10 февраль куни Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди.

Манба: ЎзА

Поделиться