Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳалладаги кичик саноат зонасида 22 та корхона бўлади

2021-02-18 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Даштбоғ” кичик саноат зонасида бўлди.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатномасида саноат салоҳиятини янада ошириш учун туман ва шаҳарларда технопарк, кичик саноат зоналари, ҳудудий кластер ва логистика марказлари ташкил этилишини айтган эди.

Хусусан, Наманган вилоятида 72 та кичик саноат зонаси учун жой ажратилган. Бугунги кунда шундан 34 таси қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Даштбоғдаги мажмуа яқинда ташкил этилганига қарамай, корхоналар бирин-кетин ишга туша бошлади. Масалан, “Dream liner tekstil” масъулияти чекланган жамиятида махсус кийимлар ва эркаклар кўйлаги тикиш йўлга қўйилди. Бу ерда 120 нафар маҳаллий аҳоли ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев улар билан мулоқотда бўлди.

- Эшитяпсизлар, Ўзбекистонда «маҳаллабай», «хонадонбай» деган ибора пайдо бўлди. Бу дегани - ҳар бир оиланинг дардини, ниятини билиб, уларга елкадош, кўмакдош бўлиш, шароит яратишга ҳаракат қиляпмиз. Маҳаллангизда мана шундай жой қурилгани, сизлар ишли бўлиб, бир-бирларинг билан кўришиб, вилоятда, мамлакатимизда бўлаётган янгиликлардан хабардор бўлиб, яхши кайфиятда яшаётганларингиз - ана шу ҳаракат натижаларидан бири. Олдинда яна режаларимиз, мақсадларимиз кўп. Наманганга ҳам одамларнинг эртанги кунини яхши қилиш учун катта замин, катта маблағлар билан келдик, - деди Президент.

Бу ерда яна тўртта корхона фаолият юритмоқда. “Navro‘z tekstil sanoat” корхонасида болалар ва эркаклар кийими, “Aziz Dizayn Servis” ширкатида сумка, рюкзак ва чамадон, “Biaz text”да сендвич панеллар ишлаб чиқарилмоқда. “Келажак мега строй” масъулияти чекланган жамияти томонидан ўқув маркази очилган. Мазкур корхоналарда 300 га яқин иш ўрни яратилган.

 “Даштбоғ” кичик саноат зонаси майдони қарийб 4 гектар. Яна кўплаб корхоналарда қурилиш, ускуналар ўрнатиш давом этмоқда. Саноат зонасида умумий қиймати 119 миллиард сўмлик 22 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. 3 мингдан ортиқ иш ўрни яратиб, 2,7 миллион долларлик экспорт қилиш мўлжалланган.

Шу ерда Наманган вилоятида йўл, транспорт, қурилиш ва коммунал инфратузилмани ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбари Ахсикент ёдгорлигини очиқ осмон остидаги музейга айлантириш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди.

- Ахсикент - жуда нодир ёдгорлик. У ердаги ишларни илм билан, миллий ғурур билан, ҳурмат билан қилиш керак. Бу жой «Наманганнинг Регистони» бўлиши керак, - деди Президент.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться