Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Президент Фарғона туманидаги янги корхоналар билан танишди

2021-02-05 | Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Фарғона туманидаги “Vodiy Shoes” корхонасидаги иш жараёнини кўздан кечирди.

Ўтган йили фойдаланишга топширилган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 16 миллион доллардан зиёд. Ҳозирда биринчи босқичда 1 миллион жуфт пойабзал ишлаб чиқарилмоқда. 2 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.

Маҳсулотлар ассортименти кенг, сифати яхши. Асосан маҳаллий хомашёдан фойдаланилгани учун таннархи ҳам арзон. Шу боис ички бозорда импорт ўрнини босиб, хорижники билан рақобатлашмоқда. Экспорт мўлжали - 12 миллион доллар.

Иккинчи босқичда корхона қувватини 2 миллион жуфтга етказиш режалаштирилган. Шу мақсадда яқин атрофдаги 18 та маҳалла хотин-қизлари касаначилик асосида ишга жалб қилинади. Натижада 5 мингдан ортиқ аёлларнинг бандлиги таъминланади.

Президент шу ердаги тўқимачилик корхонасини ҳам кириб кўрди. «Баҳодир Лоғон» пахта-тўқимачилик кластерига қарашли мазкур ширкат йилига 10 минг тонна маҳсулот тайёрлаш қувватига эга. Япония, Туркия, Германия ва Швейцариядан ускуналар келтириб ўрнатилиб, ип-калава ва мато ишлаб чиқариш, мато бўяш йўлга қўйилган. 480 кишининг бандлиги таъминланган, шундан 300 нафари ёшлар.

Бу биринчи босқич бўлиб, 2022 йилда иккинчи босқични амалга ошириш режалаштирилган. Унинг натижасида 1 минг 800 та янги иш ўрни яратиб, экспорт салоҳиятини 16 миллион доллардан ошириш мақсад қилинган.

Давлатимиз раҳбари хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириб, тайёр маҳсулотлар турини кўпайтириш, энг муҳими, бозор топиш зарурлигини таъкидлади.

Шу ерда Фарғона вилоятида 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться