Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамюртларимиз “Дўстлик ўйинлари”даги иштирокини бошламоқда

2022-07-25 | Спорт

Хабар берганимиздек, айни кунларда Татаристон пойтахти Қозонда сув спорт турлари бўйича “Дўстлик ўйинлари” тизимида бир қатор мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

Сувга сакраш бўйича бошланаётган Қозон очиқ чемпионати баҳслари ҳам “Дўстлик ўйинлари”нинг муҳим буғини ҳисобланади.

Дунёнинг 10 дан зиёд давлат вакиллари қатнашаётган мазкур мусобақада Бобур Ҳасанов ва Анастасия Хоменкова мураббийлигидаги икки нафар спортчимиз ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Хожиакбар Фузаилов ҳамда Егор Мишенев мусобақа дастуридан ўрин олган 3 метрли трамплин синхрон усул йўналишида медаллар учун кураш олиб боришади.

Қозон очиқ чемпионати 30 июлга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз “Дўстлик ўйинлари” уч босқичда бўлиб ўтади. Унинг илк босқичи “Тинчлик” мусобақалари 2 августгача давом этади. “Спорт” шиори остидаги иккинчи босқич ўйинлари жорий йилнинг 9-26 ноябрь кунлари биринчи босқичда сараланганлар иштирокида ташкил этилади.

Учинчи босқич “Афсона” номи остида декабрь ойида ўтказиладиган мусобақаларда жаҳон рейтингида энг юқори ўринларни эгаллаб келаётган спортчилар билан биринчи ва иккинчи босқичда белгиланган меъёрларни бажарганлар қатнашади.

Манба: ЎзА

Поделиться