Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Бутунжаҳон бокс уюшмасига қабул қилинди

2022-07-21 | Спорт

Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Осиё WBC  бокс иттифоқига, бу эса ўз навбатида автоматик тарзда Бутунжаҳон бокс уюшмаси (WBC )га қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

“Биз улкан мамнуният ила Ўзбекистон профессионал бокс федерациясининг сафимизга расман қабул қилинганини ълон қиляпмиз. WBC   ва Ўзбекистон ўртасида кенг қамровда ҳамкорлик ўрнатилади.

Истеъдодли, келажаги порлоқ сифатида қаралаётган профессионал боксчиларга WBC  шафелигида ўтказиладиган минтақавий чемпионатлар, бокс оқшомларида иштирок этиш учун амалий кўмак берилади.

Шунингдек,   Ўзбекистон ҳудудида ҳам WBC  байроғи остидаги бокс кечалари ўтказилади”, дейилади WBC -АБC президенти Ковит Бхакдибхуми томонидан имзоланган мактубда. WБC қоидаларига кўра, миллий федерацияларга WBC   ташкилотига аʼзолик қитъавий уюшма томонидан тақдим этилади. Осиё WBC  бокс иттифоқига аъзо бўлиш эса тўғридан-тўғри WBC  ташкилотининг тўлақонли аъзоси бўлишни англатади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться