Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Дзюдо бўйича ўсмирлар жамоамиз Осиёда тенгсиз!
2022-07-20 | Спорт
Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида иккинчи кун баҳслари ортда қолди. Мусобақада ҳамюртларимиз жами 15 та медалга сазовор бўлишди.
Оғир вазн тоифасида ўтган иккинчи кун беллашувларида дзюдочиларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди. Бугун шоҳсупага кўтарилган вакилларимиз:
Олтин медаль соҳиблари:
-63 кг: Хуршида Раззоқбердиева
-90 кг: Аббос Шермаҳматов
Кумуш медаль соҳиблари:
-70 кг: Барчиной Қодирова
+90 кг: Элнур Холмўминов
Бронза медаль соҳиблари:
-63 кг: Маржона Нуруллоева
+78 кг: Севинч Тўрақулова
Шу тариқа, 6 тадан олтин ва кумуш, 3 та бронза медалларини жамғарган ўсмирлар жамоамиз ўз тенгқурлари орасида қитъада тенгсиз эканликларини кўрсатишди. Эртадан ёшлар ўртасидаги беллашувларга навбат берилади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси