Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимизнинг мураббийлари ҳам тақдирланишди

2022-08-23 | Спорт

Спортни ривожлантириш вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 августдаги 355-сонли қарорига мувофиқ, Конья-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг мураббийларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маълумки, бу борада давлатимиз раҳбари томонидан “Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида"ги Президент қарори имзоланган эди.

Тақдирлаш маросимида Адҳам Икрамов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги мутасаддилари, Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосарлари Азизжон Камилов ҳамда Шерзод Ташматов иштирок этишди. Тадбир аввалида А.Икрамов спортчиларимизнинг қўлга киритган ютуқлари ва уларнинг замирида мураббийларимизнинг хизматлари беқиёс бўлганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, Туркияда ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларнинг мураббийларига бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада спортчилармиз 51 та олтин, 42 та кумуш, 65 та бронза, жами 158 та медаль билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритишди. Бу Ўзбекистон спорт делегациясининг комплекс мусобақалардаги энг юқори натижаси сифатида тарихга кирди.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться