Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда камондан отиш бўйича “Алпомиш ва Барчиной” II халқаро мусобақаси бошланди
2022-08-24 | Спорт
Маълум қилганимиздек, пойтахтимиздаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида камондан отиш бўйича “Алпомиш ва Барчиной” номли халқаро мусобақа старт олди. Бугун иккинчи бор ташкил этилаётган мазкур турнирнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон камондан отиш федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.
Мусобақада сўз олган расмийлар давлатимизнинг эътибори билан ушбу спорт турида ҳам терма жамоамиз вакиллари тобора юқори натижаларни қайд этиб келаётганлари, унинг Республикамиз бўйлаб оммалашуви ортиб бораётганига алоҳида тўхталишди. Бу йилги баҳсларда ҳамюртларимиздан ташқари Қозоғистон, Тожикистон, БАА, Қирғизистон каби давлатлардан 100 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун беллашмоқда.
Бугундан мусобақанинг 5 та дастурда саралаш босқичи бошланди. 26 август куни барча йўналишларда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси