Жорий йилнинг 1-3 февраль кунлари Тошкент шаҳрида I Республика ҳаттотлик фестивали ўтказилади.
“Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Ҳикматлар олами” номи остида ўтказиладиган фестиваль ҳаттотларнинг ишларини кенг ёйиш, уларни халқимизга кенг таништириш, ижодларини қўллаб-қувватлаш, ижодини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, ҳаттотлик услубида тайёрланган қўлёзмалар, китоблар, миниатюра ва тасвирий санъат асарлари, рисолалар ва бошқа ҳунармандчилик буюмлари, муқовалаш ишлари ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари рўйхатига киритилди.
Фестиваль пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида бўлиб ўтади.
Манба: ЎзА