Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шукроналик номаси

2018-01-30 | Маданият

Умр ва мазмун, қисмат ва моҳият, руҳият ва қалб кенгликлари ҳамиша адабиётнинг муҳим тадқиқотларидан бири бўлиб келган. “Қалбга инган нур” деб номланган ушбу рисолада, таниқли журналист Лазиз Тангриев, шукроналик ҳисси билан, энг ёруғ ўй-кечинмаларини, эзгулик чашмасида чайилган энг мусаффо туйғуларини китобхон эътиборига тақдим этади. Муаллифнинг бобокалонларидан қалбига туташган нур ёғдуси мутоала давомида китобхоннинг ҳам қалбига туташиб кетади ва китобхон беихтиёр ажиб бир енгиллик, ҳузурбахш бир ёрқинликни юрак-юрагидан ҳис этади. Қолаверса, Лазиз Тангриев, бир муборак сафар жараёни ҳақида беҳад тўлқинланиб: — “Ҳаж сафари. Дунёдаги жамики мўмин-мусулмонлар орзиқиб интиладиган, ҳаж деган сўзни эшитгандаёқ ҳаяжондан беадоқ энтикадиган буюк саодат. Қанчадан-қанча аждодларимиз кўзларида ёш, қалбларида чексиз армон билан Каъбатуллоҳни тавоф қилиш дардида яшаб ўтишди...” — дейди.

Китобда, не-не бобо- момоларимиз етолмаган ушбу дориломон кунларга етиш қувончини, муаллиф шундай ифодалайди: “Мен мана шу юртнинг фарзанди сифатида бу хайрли ишларни чексиз фахру ифтихор билан тилга олмоқдаман. Қолаверса, мамлакатимизда виждон эркинлиги борасида олиб борилаётган оқилона ва одилона сиёсат, кўрсатилаётган чексиз ғамхўрлик, эъзоз-эътибор, яратилаётган кенг имкониятлар туфайли мен улуғ бир саодатга эришдим.”...
 
Шодумонлик, фараҳбахшлик руҳи билан йўғрилган китобнинг ҳар бир бўлимидаги ҳаётий ҳикоялар, дилкаш воқеалар китобхонни Ватанга, Инсонга садоқат ва муҳаббатга, мудом эзгуликка, ҳалолликка, чорлайверади. Китобхоннинг фазилатлар хазинасини, бир гавҳар янглиғ бойитадиган ушбу “Қалбга инган нур” рисоласи ўқувчининг чинакам маънавий мулки бўлиб қолади.
 
Рисола келгусида муборак ҳаж сафарига борадиган юртдошларимиз учун ҳам муҳим бир қўлланма вазифасини ўтайди. 

Манба: ЎзА

Поделиться