Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқаро эксперт Биргит Бемерс: Ўзбекистон киноси ривожига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман

2018-01-24 | Маданият

«Ўзбеккино» миллий агентлигида киноиндустрия соҳасида таниқли халқаро эксперт Биргит Бемерс билан учрашув бўлиб ўтди.

– Ўзбекистон киноси тарихидан яхши хабардорман, – дейди Б.Бемерс. – Унинг бугунги ҳолати билан яқиндан танишиб, ривожига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Маълумки, ЮНЕСКО ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ўзбек кинематографиясини янада ривожлантириш борасида тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Мақсад – юртингизда киноиндустрия соҳаси самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан иборат. 

ЮНЕСКОнинг мазкур тадқиқот натижалари жорий йилнинг 24-25 январь кунлари пойтахтимизда бўлиб ўтадиган давра суҳбатида муҳокама этилади. Шунингдек, ёш киноижодкорлар учун кино лойиҳалари ишлаб чиқаришга бағишланган икки кунлик семинар-тренинг ҳам ташкил этилади. Семинарда Б.Бемерс хоним ёшларга маҳорат дарслари ўтади.

 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться