Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир аҳоли муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади

2018-08-06 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ҳар шанба куни қабулидаги фуқаролар сўзларига қулоқ тутади, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади, таклифларини қабул қилади.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, вазир Бахтиёр Сайфуллаев қабулида бўлган бир-неча фуқаро И.Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейининг собиқ раҳбарини қайта лавозимга тайинлаш таклифи билан келган экан. Вазир улар билан суҳбатда бўлиб, ҳозирги кунда барча музейларда инвентаризация ишлари (экспонатларни қайта хатловдан ўтказиш) амалга оширилаётганини маълум қилди. Хатлов якунидан сўнг, бу масала бир ечимини топиш мумкинлиги ва ўрнатилган тартибда ёндашиш лозимлигини айтиб ўтди.

Фуқаро Гулчеҳра Юсупова ҳам бир ой олдин вазирга мурожаатнома йўллаган эди. Унда машҳур раққосамиз Ўзбекистон халқ артисти Тамарахонимнинг қабр тошларини қайта тиклаб бериш масаласи қўйилган эди. Устозининг қабр тошини янгилаб, ён атрофини ободонлаштириб берган раҳбарга фуқаро ўз миннатдорлигини билдирди ва Тамарахоним уй-музейи бўйича бир қатор таклифларида амалий ёрдам сўради.

Шунингдек, таълим йўналиши, иш билан таъминланиш ва бошқа масалалар юзасидан фуқаролар раҳбар қабулида бўлди.
 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться