Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қорақалпоқ ёш томошабинлар театри янги бинога эга бўлди

2018-08-27 | Маданият

2018 йил 25 август куни Қорақалпоқ ёш томошабинлар театри янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Театрнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси​ Раиси Муса Тажетдинович Ерниязов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, санъат ва маданият арбоблари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Маросимга ташриф буюрган меҳмонлар театр биноси олдида тантанали равишда кутиб олинди. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси​ Раиси М.Ерниязов сўзга чиқиб театр жамоаси ва барча санъат аҳли, қолаверса бутун қорақалпоқ халқини ана шу муҳташам санъат кошонаси билан қутлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг совғаси - “Дамас” автомашинаси ва замонавий видеокамерани театр жамоасига тантанали равишда топширди. 

Шундан сўнг меҳмонлар театрнинг янги биноси, яратилган қулайлик ва шарт-шароитлар билан танишдилар.

Тантанали очилиш маросимига бағишланган тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири Қ.Турдиев очиб берди ва ташриф буюрган меҳмонларга сўз берди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Театрларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи М.Аҳметжанова Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаевнинг табригини ўқиб эшиттирди ҳамда театрга вазирликнинг эсдалик совғасини топширди.

Жумладан, табрикда қуйидаги сўзлар акс этди:

“Ушбу тарихий кунда қайтадан ҳаёт бағишланган кошона - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида қайта қурилган ушбу Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг янги биноси барчамизга муборак бўлсин!

Бу воқеа айнан юртимиздаги энг улуғ ва энг азиз байрам - Мустақиллигимизнинг 27 йиллиги тантаналарини нишонлаш арафасида юз бериши, театр санъати истеъдодларининг халққа, айниқса ёш авлодга хизмат қилишидек эзгу амалига замин яратувчи театр кошонаси санъат мухлислари учун ўз эшикларини очаётгани бизни ғоят мамнун этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги «2016-2019 йилларда Нукус шаҳри ва Беруний туманида кенг кўламли ишларни амалга ошириш ҳамда инфраструктурасини ривожлантириш Дастури тўғрисида»ги 118 сонли баёнига асосланиб, 2016-2017 йилларнинг Инвестиция дастури доирасида Республика бюджетидан маблағ ажратилиб Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театрининг мутлақо замонавий, дунё стандарти талабларига тўлиғича жавоб берувчи биноси янгидан қуриб битказилди.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йилнинг 3 августида маданият ва санъат намояндалари билан бўлган учрашувдаги маърузасида соҳани ривожлантиришга, кино ва театр, умуман, санъат соҳалари масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган эди. Ушбу эзгу чорловдан сўнг бутун мамлакатимизда маданият кошоналарини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ишлари бошланди. Бугун янгидан фойдаланишга топширилаётган театр биноси ана шу учрашувдан ҳам илҳомланган ҳолда бутунлай замонавий талаблар асосида қуриб битказилди.

Шу ўринда ушбу хайрли ишнинг бошида турган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раҳбарларига алоҳида миннатдорчилик билдираман”

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, сенатор Б.Матмуратов, Ўзбекистон Театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ё.Аҳмёдов, Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири С.Сайид, Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академиями раиси, Ўзбекистон халқ рассоми А.Нуриддиновлар сўзга чиқиб барчани янги санъат кошонаси билан қутладилар. Тадбирнинг расмий қисми тугагач театрлаштирилган дастур йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрини Инвестиция дастури доирасида янгидан қуриш учун жами 10 млрд. 313 млн. сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, «Дўстлар клуби» доирасида саҳна пардалари учун 263 млн., техник ускуналар учун 605 млн., театр инвентарлари учун 217 млн. сўм маблағ ажратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться