Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси – Туркманистонда

2018-08-07 | Жамият

Туркманистон Маданият вазирлигининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари К.Акилова бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг тарихий ва маданий бойликлари билан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон – Туркманистон ўртасидаги икки томонлама маданий алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ушбу давлатга ташриф буюрди.

Делегация аъзолари тўрт кунлик ташрифи давомида Туркманистоннинг Лебап, Мари, Ахал, Тошовуз вилоятларида ҳамда мамлакат пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлишиб, маданият ва маърифат соҳаси ходимлари билан ўзаро учрашувлар ўтказишди, музейлар, кутубхоналар, театрлар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Маданияти, тили, урф-одатлари бир-бирига яқин бўлган бу икки халқнинг ўтмиш тарихи узоқ асрларга бориб тақалади.

Делегация аъзолари ҳозирги Туркманистон ҳудудида турли даврларда қурилган Султон Санжар, Шайх Нажмиддин Кубро мақбаралари, Султон Али, Тўрабекхоним тарихий-меъморий обидалари, Дояхотин карвонсаройи, Кўҳна Урганч харобаларини бориб кўрдилар. Деҳистон, Амул, Дандонакан, Нусай каби қадимий шаҳристонларида олиб борилаётган археологик қазишма ишлари билан яқиндан танишдилар.

Туркманистон тасвирий санъат музейи, Туркманистон давлат миллий маданият маркази, Туркманистон Бош драма театри, Туркманистон давлат Бош кутубхонаси ижодий жамоалари билан қизиқарли учрашувлар ташкил этилди.

Ниҳоятда самимий ва дўстона руҳда ўтган ушбу учрашувлар чоғида кутубхоналар билан тарихий-илмий, бадиий адабиётларни алмашиш, маданият ва санъат соҳасида Ўзбекистон олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш, театрлар жамоаларининг ижодий сафарларини ташкил этиш бўйича ўзаро келишувларга эришилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться