Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Байрамга тайёргарлик жараёни

2018-08-24 | Маданият

Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган мустақиллик барчамиз учун азиздир. 2018 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилади.

Ватанимизнинг мустақиллик шодиёналарини, йигирма етти йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида байрамга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича республикамизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Албатта маданий тадбирларсиз ҳеч бир байрам ўтказилмайди. Маданият вазирлиги ва унинг тасарруфидаги тизим ташкилотларининг ходимлари байрамни муносиб нишонлаш учун бел боғлаб хизмат қилишяпти.

Вазир ҳам, ҳар куни ижодкорлар билан саҳнада тайёргарлик ишларини, асл режиссёрлик касби билан ўтказмоқда.

Яқинда барчангиз телевидение орқали жонли эфирда узатилган тожикистонлик дўстларимиз билан ҳамкорликда тайёрланган концертни томоша қилдингиз, бунинг орқасида ётган меҳнат ва машаққатли ишларни «Ўзбекистон» Халқаро форумлар саройининг саҳнасида ўз чиқишларини намоён этган ижодкорлар билади, мустақиллик концерти ҳам шундай тайёргарлик жараёнларини талаб этади. Ҳар бир ижод маҳсули ўзгача бўлиши, такрорланмаслиги борасида янги ғояларни излаб топишга ундайди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться