Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мақом – миллий қадриятлар сарчашмаси

2018-08-08 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Анжуман миллий мақом санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилиш, уни асраб-авайлаш ва ривожлантириш, ёш авлод қалбида миллий мумтоз санъатимизга ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтиришга хизмат қилади. Шунингдек, икки йилда бир марта бўлиб ўтиши режалаштирилаётган тадбир турли халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик ришталарини мустаҳкамлаш, ижодий ҳамкорлик, маданий-маънавий муносабатлар доирасини халқаро миқёсда кенгайтириш мақсадида ташкил этилмоқда. 

Президентнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Шаҳрисабз шаҳрида ўтказилиши белгиланган Халқаро мақом санъати анжумани биринчи марта жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. 

Айни вақтда тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Тадбир учун амфитеатр, юртимизнинг барча ҳудудларининг миллий анъана ва урф-одатларини акс эттирувчи кўргазмалар, ижодий чиқишларга тайёргарлик кўрилмоқда. 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 апрелдаги “Халқаро мақом санъати анжуманини ўтказиш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой майдони ҳудудида мақом санъатига оид турли кўргазмалар, миллий созлар ва либослар, ҳунармандлик буюмлари, тасвирий ва амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик намуналари, бадиий ва ҳужжатли фильмлар, аудио ва видео дисклар, китоблар, альбомлар, фотосуратлар намойиши ва уларнинг сотуви ташкил этилиши юзасидан чоралар кўрилмоқда. 

Олтмишга яқин давлатдан иштирокчилар қатнашиши кўзда тутилаётган анжуманга айни вақтгача 27 давлатдан мурожаатлар бўлган. 

Вазирлик берган маълумотларга кўра, миллий мақом санъатимиз намуналаридан ижро этадиган, мазкур анжуманда ўз истеъдодини намоён этадиган санъаткорларимиз сараланди. Тадбирда 7 жамоа, 5 яккахон ижрочи ва 6 созанда иштирок этади. 

Мазкур йирик анжуман доирасида “Мақом санъати ва унинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда. Унда хорижий мамлакатлардан мусиқашунос, мақомшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда. 

 

Барно Мелиқулова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться