Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маданият вазири ижодий имтиҳонларни кўздан кечирмоқда
2018-07-30 | Маданият
Маданият вазирлиги тасарруфидаги олий ўқув юртларида ижодий (касбий) имтиҳонлар даври бошланди, шу муносабат билан, бугун Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюрди.
Ижодий имтиҳонлар билан танишиш мақсадида абитуриентларнинг имтиҳон топшираётган жараёнини кўздан кечирди.
Бу йилдан бошлаб имтиҳонларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида барча олийгоҳларда телеэкранлар ўрнатилди, бунда ота-оналар ва абитуриентлар бўлаётган жараёнларни жонли кузатиб туриш имкониятига эга бўлишди.
Вазирнинг ўзи ҳам бу жараённи ота-оналар билан биргаликда кузатиб, улар билан бўлган суҳбатда бўлди.
Ҳақиқатдан ҳам ижодий имтиҳонларнинг бундай тарзда ўтказилиши кишини хайратда қолдиради, бу аввалом бор, Ҳурматли Юртбошимизнинг кадрлар сиёсатини тубдан ислоҳ этишнинг бир омилидир. Хақиқий касб эгаларини намоён этиш учун уларга чуқур билим бериш тизимидан бошланади, бежиз эмас бу сиёсатни олийгоҳлардан бошлангани.
Шу билан бирга, Бахтиёр Сайфуллаев ижодий имтиҳонларга шай бўлиб турган абитуриентлар билан суҳбатда бўлиб, “Мен ишонаман сиз ўз билимингизни ва истеъдодингизни саҳнада ҳаяжонсиз кўрсатиб бера оласиз, чунки ҳақиқий истеъдод эгаси, албатта шу олий даргоҳнинг талабасига айланади” дея, уларга омад тилаб қолди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги