Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аграр соҳа ривожи йўлида яна бир қадам

2018-07-30 | Туризм

Жорий йилнинг 25 июль куни Хитойнинг Хэнань провинцияси Ташқи ишлар вазири Гуо Жун-Фенг бошчилигидаги делегация Бухорода бўлди.

Мазкур меҳмонлар ташрифидан кўзланган мақсад қишлоқ хўжалиги тармоғида ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш, иссиқхоналар қуриш, боғлар яратиш, бундан ташқари, туризм ва маданият соҳаларида вилоятимиз билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. Қолаверса, Бухоро давлат университети билан ҳамкорликда талабаларнинг хитой тилини ўрганишлари учун Хитой тили факультетини ташкил этиш, шунингдек, билим олиш, тажриба алмашиш, тил ўрганиш мақсадида Хитой ва Бухоро ўртасида ўзаро талабалар алмашилишини таъминлаш ҳақида ҳам фикр алмашишди. Меҳмонлар Бухоронинг диққатга сазовор масканларида бўлганлиги, вилоятимиз жуда илиқ таассуротлар қолдирганини айтиб ўтишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться