Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қирғизистон Миллий кутубхонасида «Ўзбек тили изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди

2020-12-10 | Маданият

Ўзбекистон Республикасининг Бишкекдаги элчихонаси томонидан Алиқул Осмонов номидаги Қирғизистон Миллий кутубхонасида беш жилдли «Ўзбек тили изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди.

Миллий кутубхонанинг Чингиз Айтматов номли залида ташкил этилган тадбирда Қирғизистон кенг илмий жамоатчилиги вакиллари ва талаба ёшлар  иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов анжуман иштирокчиларини самимий қутлаб, республикамизда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгариш жараёни, ўзбек тилини янада ривожлантириш борасидаги амалий ишлар, Қирғиз Республикаси Миллий кутубхонаси билан биргаликда режалаштирилган қўшма тадбирлар ҳақида маълумот берди.

— Миллий кутубхонаси жамоаси ҳамда кўп сонли кутубхона фойдаланувчилари номидан бизга тақдим этилган беш жилдли «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби учун самимий миннатдорлик билдирамиз, - деди кутубхона директори Жилдиз Бакашова. — Ушбу тўплам ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган сифатли равишда нашр қилинган бўлиб, Қирғизистондаги ўзбек ҳамжамиятига, шунингдек, мамлакатдаги ўзбек тили ихлосмандлари, мутахассислар ва талабаларга катта туҳфа бўлди.

Тадбир доирасида, шунингдек, Қирғиз Республикаси оммабоп кутубхоналар уюшмаси раиси, Миллий кутубхона директори, профессор Жилдиз Бакашова билан икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида икки қардош мамлакат бош кутубхоналари ўртасида йўлга қўйилган яқин ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, ўзаро ташрифлар уюштириш, 2021 йилда Миллий кутубхона билан ҳамкорликда қатор маданий-маърифий тадбирлар, шу жумладан, буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг 580 йиллик юбилейига бағишланган ижодий кеча, ўзбек шоирлари Абдулла Орипов ва Эркин Воҳидов хотира тадбирларини ўтказишга келишиб олинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться