Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жаҳон туркологиясининг буюк обидаси «Қутадғу билиг»ни ўрганишга бағишланган халқаро анжуман ўтказилди

2020-11-28 | Маданият

АНҚАРА, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жорий йил 27-28 ноябрь кунлари «Жаҳон туркологиясининг буюк обидаси «Қутадғу билиг» ва уни ўрганишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуман Тошкент давлат шарқшунослик университети томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туркий Кенгаш, ТУРКСОЙ, Туркиянинг Истанбул, Мармара, Анқара, Хажеттепе университетлари, Этвош Лоранд номидаги Будапешт университети, Боку давлат университети, М.Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон университети, К.Карасаев номидаги Бишкек давлат университети, Қозон Федерал университети ҳамда Санкт-Петербург давлат университети билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

«Қутадғу билиг» достонининг 950 йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу йирик халқаро конференцияда Туркий Кенгаш ҳамда унинг аъзо ва кузатувчи давлатлари дипломатик миссиялари, турли мамлакатлар олий таълим ва илмий муассасаларининг 200 дан ортиқ вакили иштирок этди.

Конференцияда «Қутадғу билиг»нинг жаҳоншумул аҳамияти, асарнинг манбашунослик ва матншунослик асосидаги тадқиқи, ғояси, поэтикаси, тили, услубий хусусиятлари, Юсуф Хос Ҳожиб мероси ва шарқ цивилизацияси, фалсафий фикрлар тараққиёти сингари муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Онлайн-конференцияда иштирок этган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов ўз чиқишида Туркий кенгаш бу каби тадбирлар ўтказилишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди.  Шунингдек, улуғ мутафаккир аждодларимизнинг сўнмас хотираси ва меросини абадийлаштириш, уларнинг тимсолида туркий дунёнинг илм-фан ва маърифат руҳини жаҳон ҳамжамиятига тараннум этиш туркий халқлар олдида турган эзгу вазифа эканини таъкидлади. Шу муносабат билан, туркий тил ва маданий меъросни кенг тарғиб қилиш учун буюк мутафаккир Маҳмуд ал-Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарини ўрганиш ва унинг асосий жиҳатларини ёшлар орасида тарғиб қилишга бағишланган халқаро илмий анжуман ўтказиш таклиф қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться