Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қора-Болтада «Ўзбек тили изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди

2020-11-10 | Маданият

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан  Қирғизистондаги ўзбек ҳамжамияти билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, ўзбек тилининг чет элдаги нуфузини янада ошириш борасида тизимли ишлари олиб борилмоқда. 

Ушбу йўналишда кеча Қирғизистон Республикаси Чуй вилояти Қора-Болта шаҳрида беш жилдли «Ўзбек тили изоҳли луғати» китобининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирнинг бош ташкилотчиси – Қирғизистон ўзбек миллий маданияти маркази бўлди.

Тақдимотда Ўзбекистон элчиси Хуршид Мирзоҳидов бошчилигида дипломатик ваколатхона вакиллари, Қирғизистон ўзбек миллий маданияти маркази Қора-Болта бўлими фаоллари, шунингдек, вилоят давлат ва жамоат арбоблари, ўқитувчи ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбирда «Ўзбек тили изоҳли луғати» китобини нашр этиш  ва ўзбек тили нуфузини хорижда ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот тақдим этилди.

 Тақдимотдан сўнг мухбиримиз иштирокчиларнинг фикрлари билан қизиқди.

Абдураҳим Умаров, Қирғизистон ўзбек миллий маданияти маркази Қора-Болта бўлими раиси:

— Янги таҳрирдаги беш жилдли китобнинг Қирғизистондаги илк тақдимот маросими айнан Чуй вилояти Жайил туманида ўтказилаётгани биз учун фахрли воқеликдир. «Ўзбек тили изоҳли луғати» тўплами марказ кутубхонасидан муносиб жой эгаллаб, кўплаб ўзбек тили иштиёқмандларига узоқ йиллар хизмат қилди. Ўзбекистонда 2021 йил буюк мутафаккир шоир, давлат арбрби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва бой ижодига бағишланаётгани ҳақидаги хабар Қирғизистонда ҳам катта қизиқиш билан қабул қилинмоқда. Алишер Навоийнинг 580 йиллиги нафақат Қора-Болта шаҳрида, балки бутун Чуй вилоятида истиқомат қилаётган ўзбек ҳамжамияти томонидан кенг нишонланади. Алишер Навоий меросини чуқур ўрганиш ва ушбу сана билан  боғлиқ тадбирларни ўтказишда элчихонага ҳар томонлама кўмак беришга тайёрмиз.

Карим Зокиров, Қора-Болта шаҳри фахрийси, Ўзбек миллий маданият маркази фаоли:

— Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлик алоқалари кейинги тўрт йилда юқори босқичга кўтарилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқ ва конструктив ташқи сиёсат Марказий Осиё халқлари ва қўшни республикаларда катта қизиқиш билан кузатиб борилмоқда.

Ўзбекистоннинг Чуй вилоятидаги мавжуд кўплаб бўш турган ишлаб-чиқариш базалари, завод ва фабрикалар бинолари бўйича саноат кооперацияси, қўшма корхона ва бошқа шаклдаги лойиҳаларда иштирок этиши икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг кескин ўсишига хизмат қилади.

 Бугунги тақдимот эса Қирғизистонда яшаётган ўзбеклар учун кутилмаган совға бўлди. «Ўзбек тили изоҳли луғати» китоби тилимизнинг нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилишига  ишонаман.  Кези келганда айтиш керакки, ўзбек тилининг нуфузи ва ўрнини мустаҳкамлаш бўйича биз катта авлод вакиллари ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўлишга ҳаракат қилаяпмиз.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться