Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев хотирасига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади
2020-11-24 | Маданият
Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ ҳофизи, профессор Маҳмуджон Тожибоев хотирасига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.
25 ноябрь соат 15:00да Zoom платформаси орқали ўтказиладиган анжуманда профессор Теодор Левин (АҚШ), Ўзбекистон халқ артисти Изро Малаков (АҚШ), Жўрабек Муродов (Тожикистон), Ардаҳан универститети профессори Эрдоған Алтинкайнак (Туркия), Теҳрон консерваторияси профессори Мерон Меҳрния (Эрон), Озарбайжон халқ консерваторияси бўлим мудири Мубариз Алиев (Озарбайжон) ҳамда мамлакатимизнинг таниқли мақом санъати усталари ва санъатшунослар иштирок этади.
Конференцияда Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоевнинг ўзбек миллий мақом санъатининг ривожлантиришдаги ўрни ва у киши яратган миллий куй-қўшиқларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида сўз юритилади.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги