Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини янада ривожлантириш вазифалари тасдиқланди
2020-11-11 | Маданият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Қарор билан Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси ва устави тасдиқланди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректорига, зарур ҳолларда, Марказ тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, Академия таркибидаги Илмий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар маркази тугатилиб, унинг моддий-техника базаси Марказга берилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 11 августдаги қарори билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилган эди.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги