Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм бренди элчиси юртимиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилмоқда
2021-04-26 | Маданият
Ҳай Давидов Самарқанд вилоятида қадимий обектлар, жумладан “Регистон” майдонида тасвирга олиш ишларини амалга оширди. Шу куни Ҳай Давидов “Ипак ё‘ли” халқаро туризм университетида ҳам бўлиб, Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашди. Учрашувда икки томон ҳамкорлигида туризм соҳасини янада ривожлантириш ҳамда кенг тарғибот тадбирларини ўтказишга келишилди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги туристик бренд элчиси томонидан университетда “Исроилнинг сайёҳлик салоҳияти ҳамда Исроилда Ўзбекистон туризми тарғиботи” мавзусида ма’руза қилинди, педагог ва талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Ҳай Давидов шунингдек, Бухоро вилоятига ҳам ташриф буюриб, вилоят ҳокими Ботир Зарипов билан учрашди. Учрашувда икки томон туризм соҳаси мас’уллари олдида турган қатор таклиф ва режалар муҳокама қилинди.
Ҳай Давидов яҳунийлар масжидини зиёрат қилди ҳамда “Пойи Калон” бўйлаб тасвирга олиш ишларини амалга оширди. Меҳмонлар ташриф давомида мамлакатда туризм соҳаси ривожи ёлида ўзбек халқининг миллий урф-одатлари, ҳунармандчилиги, маданияти ва санати, қадимийлигини юқори баҳолаб, маҳаллий аҳолининг меҳмондўст ва самимийлиги муҳим аҳамият касб этишини такидлашди.
Малумот ўрнида: таниқли актёр, “Ҳанда” театрининг бадиий раҳбари Ҳай Давидов 2018-йилда Ўзбекистоннинг Исроилдаги туризм бренди элчиси этиб тайинланган бўлиб, мамлакатимиз туризм салоҳиятини ривожлантириш, соҳа нуфузини ошириш ҳамда Исроил жамоатчилиги орасида мамлакатимизнинг сайёҳлик имкониятларини танитишда фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг ташаббуси билан Ўзбекистон ҳақидаги турли ҳужжатли филмлар суратга олиниб, Исроил миллий телеканаллари орқали намойиш этилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги